Ўғирлик жинояти фош этилди

admin | 21-09-2017 | 15356

Ўғирлик жинояти фош этилди

Вилоятимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш билан биргаликда, содир қилинган жиноятларни фош этиш, жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш борасида, ички ишлар органларининг ходимлари туну кун фидокорона хизмат қилмоқдалар.

Ҳар бир содир қилинган жиноят эртами-кечми фош этилиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланади. 

Жумладан, 2015 йил 14 апрель куни Урганч шаҳрида яшовчи, 1941 йилда туғилган, нафақахўр Хан Геннадийнинг уйига  номаълум шахс дераза орқали яширин равишда кириб, шкаф ичида турган 500 000 сўм пулларини ўғирлаб кетган эди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор суриштирув ишлари ўз натижасини бермаган бўлсада, ходимлар ушбу ўғирлик жиноятини фош этиш борасидаги ишларни тўхтатмадилар.

Ниҳоят, орадан икки йилдан ортиқ вақт ўтгач, ушбу ўғирлик жиноятини Урганч туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, Б.Р. содир этганлиги маълум бўлди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу жиноятни фош этишда экспертнинг зийраклиги муҳим рол ўйнади.

       

                                           майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй