Валютафуруш “марихуана”ни сақлаб қўйган экан

admin | 21-09-2017 | 14396

Валютафуруш  “марихуана”ни сақлаб қўйган экан

Хонқа туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган А.М. чет эл валюталарини қонунга хилоф равишда сотиб олиши ва қайта сотиши тўғрисидаги маълумот асосида,   ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, у тадбирга жалб қилинган фуқародан 1500 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда сотиб олаётган пайтида ушланди.

Шундан кейин унинг “Кобальт” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салонида 6,14 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб, “Бир жиноят иккинчисига йўл очади” деган иборанинг нақадар ҳақлигига иқрор бўласан.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй