Гиёҳфурушнинг қилмиши фош этилди

admin | 21-09-2017 | 14431

Гиёҳфурушнинг қилмиши фош этилди

Гиёҳвандлик –умр заволи эканлиги тўғрисида оммавий ахброт воситалари орқали ёки жамоатчилик билан ўтказиладиган ҳар бир учрашув ва йиғилишларда доимий равишда хаётий мисоллар орқали тушунтириб келинмоқда.

Афсуски шундай бўлсада, айрим кимсалар, гиёҳвандлик воситаларини сотиш орқали пул топишга ҳаракат қилаётганликлари ички ишлар органлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида фош этилмоқда.    

2017 йил 20 сентябрь куни Боғот  туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, шу туманда яшовчи, 1966 йилда туғилган С.Х. 2,36 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 150 000 сўмга сотаётганида ушланди.

Шунингдек, унинг уйи кўздан кечирилганида ушбу заҳри қотилнинг 95,12 граммини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан гиёҳфурушга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй