Қидирувдаги жиноятчи ушланди

admin | 21-09-2017 | 13963

Қидирувдаги жиноятчи ушланди

Янгиариқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Э. 2017 йилнинг август ойида безорилик жиноятини содир этганлиги учун, ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланганидан кейин, жазодан қутилиб қолиш мақсадида Қозоғистон Республикасига қочиб кетган эди.

“Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарози” деганларидек, ўз юртида қонунни қасддан бузиб, жавобгарликдан қутилиб қолмоқчи бўлган ушбу шахсни, Қозоғистон Республикасида ҳам енгил, шоҳона ҳаёт қучоқ очиб кутиб олмади. У ўзга юртда, бир ой яшаб тинкаси қуригач, ўз юртига қайтиб келишга жазм қилди.

“Орадан бир ой вақт ўтди, мен тўғримда унутишди” деб, ўйлаган А.Э. Урганч шаҳрига етиб келиши биланоқ, таҳмини нотўғри эканлиги англаб етди. Чунки у шу куннинг ўзида Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан  ушланиб, тергов органига топширилди.

 

                                                 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй