Профилактика инспектори - маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили

admin | 25-09-2017 | 13654

     Профилактика инспектори - маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили

2017 йил 24 сентябрь куни Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” мажмуасида Хоразм вилояти ички ишлар органлари таянч пунктларининг 120 нафар профилактика инспекторларини қасамёд қилиш тантанали тадбири бўлиб ўтди.

 

 

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов ва бошқа тегишли идоралар рахбарлари иштирок этдилар.

Тантанали тадбирда вилоят ички ишлар органлари таянч пунктларининг 120 нафар профилактика инспекторларига ўзлари хизмат қилаётган маҳаллада янги қурилган хизмат уйлари ҳамда имтиёзли ва узоқ муддатли кредит асосида ажратилган шахсий “Матиз” автомашинасининг калитлари топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Огоҳий номидаги вилоят драма театри актёрлари томонидан ижро этилган “Тўмарис” ва “Жалолиддин Мангуберди” ҳаёти тўғрисидаги саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, тадбирда Хоразм вилоятининг истеъдодли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқ ҳамда рақслар тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига ўзгача кўтаринкилик бахш этди.

Тадбир сўнгида профилактика инспекторлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигига қарашли Хоразм академик лицейи ўқувчилари ҳамда Мудофаа Вазирлигига қарашли Урганч шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” курсантлари майдондан тантанавор саф тортиб ўтишди.

 

 

Профилактика инспекторларининг бошқарувидаги янги “Матиз” автомашиналарининг Урганч шаҳридаги марказий кўчада ташкил этилган автокарвонида, уларнинг оила аъзолари йўловчи сифатида ҳамроҳлик қилишди.

 

Шунингдек, шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов ва бошқа раҳбарлар Урганч шаҳрида профилактика инспекторлари учун янги қурилган хизмат уйининг тантанали очилиш маросида иштирок этишиб, у ерда профилактика инспектори ва унинг оиласи учун яратилган шароитлар билан танишдилар ҳамда хонадон соҳибларига қимматбаҳо совғаларини топширдилар.

 

                                           

майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй