“Тилла васвасаси” дугоналарни ўғирликка ундади

admin | 25-09-2017 | 13500

“Тилла васвасаси” дугоналарни ўғирликка ундади

 “Ер юзида битта аёл қолса ҳам заргарга иш топилади” дейди донишмандлар. Хақиқатан ҳам ёшидан қатъий назар аёлларимиз тилла тақинчоқларни кўрганида қандайдир васвасага тушиши хеч кимга сир эмас.

Урганч шаҳрида яшовчи Азизанинг уйига мехмонга келган дугоналари, 1999 йилда туғилган М.А. ва 1997 йилда туғилган И.А.лар ҳам дугонаси Азизанинг онасига тегишли тилла тақинчоқларни томоша қилаётиб, “тилла васвасасига” тушиб қолдилар шекилли, улар Азизанинг сумкасидан уйининг калитини яширин равишда олиб, ундан нусха кўчиришиб, сумкасига қайта жойлаб қўйишади.

Шундан кейин, 2017 йил 21 сентябрь куни кундузи Азизаларнинг уйида хеч ким бўлмаслигини яхши билган дугоналар уй эшигини ўзларидаги калит билан очиб кириб, шкаф ичида турган умумий нархи 150 000 000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетишади.

Ишдан келиб, уйидаги тартибсизликдан шубҳаланиб, тилла тақинчоқларини кўздан кечирган хонадон эгаси, тилла тақинчоқлари ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида Урганч шаҳар ИИБга мурожаат қилди.

Ҳодиса жойини кўздан кечирган тезкор ходимлар томонидан  гувоҳлар ва фуқаровий даъвогар билан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғирлик жинояти “иссиқ изидан”  фош этилиб, ашёвий далил ҳисобланган тилла тақинчоқлар гумондорлардан олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

                                                                                         

                                           майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй