Қудасининг кўксига пичоқ санчди

admin | 05-10-2017 | 15106

Қудасининг кўксига пичоқ санчди

Халқимиз яхши ният билан ўғлини уйлантириш ёки қизини турмушга чиқариш тараддудига тушар экан, авваламбор дунёқараши ва фикрлаши ўзига хос ва мос бўлган  инсонлар билан қуда бўлишни орзу қилади. Чунки “Қудачилик – минг йилчилик” деган гап бор. Ҳақиқатан келин-куёвнинг турмуши давомида келиб чиқадиган ҳар қандай муаммоларни қудалар бафуржа, ҳамфикрликда бартараф этишиб, уларнинг ўзаро аҳил ва иноқ яшашларини таъминлашлари керак.

Урганч туманида яшовчи қудалар 1963 йилда туғилган Б.Ж. ва 1962 йилда туғилган Д.О. лар эса 2017 йилнинг 27 сентябрь куни фарзанлари ўртасида келиб чиққан оилавий низони бартараф этиб, келин-куёвни яшартириб қўйиш ўрнига жанжалнинг каттасини келтириб чиқаришди.

Жанжал натижасида куёвнинг отаси келиннинг отасини кўксига икки маротаба ошхона пичоғини санчиб олди.

Олинган хабар асосида ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган ички ишлар органлари ходимлари томонидан келиннинг отаси шифохонага, куёвнинг отаси эса эхтиёт чораси сифатида қамоқхонага жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй