Олов – тилсиз ёв

admin | 05-10-2017 | 13514

Олов – тилсиз ёв

2017 йил 4 октябрь куни соат 17:30да Хонқа туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган Б.Алламовнинг уйида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ёнғин хавфсизлиги бўлимига келиб тушган хабарга асосан, ёнғин ўчирувчилар экипажи ва туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойига зудлик билан етиб боришди.

Ачинарлиси, ушбу ёнғин хонадоннинг 60 метр квадрат қисмини ўз домига тортиши билан биргаликда, уйнинг дахлизида, бешикда, ётган бир яшар гўдакни ҳам бевақт хаётдан олиб кетди. Хонадонда ёлғиз қолдирилган, 2009 йилда туғилган, Рўзигул ёнғин ўчирувчилар ва хонадон  қўшнисининг саъй-ҳаракатлари натижасида олов ичидан соғ-саломат олиб чиқилди.  

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида, мазкур ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Азиз юртдошлар, мана кузнинг иккинчи ойи ҳам бошланиб, об-ҳаво ҳарорати  пасайиб қолганлиги сабабли фуқароларимизда уйларини иситишга мухтожлик сезилиши табиий. Шундай экан, табиий газ ёки электр энергияси ёрдамида ишлайдиган иситиш мосламаларини фойдаланишдан олдин мутахассис ходимнинг техник кўригидан ўтказишни унутманг.

Ушбу қоидага риоя қилиш орқали, ҳаётингиз ва мол-мулкингизни асраган бўласиз.

 

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй