Фожеа сабаби – ис газидан заҳарланиш

admin | 06-10-2017 | 13906

Фожеа сабаби – ис газидан заҳарланиш

Хива туманида яшовчи укаси Дадахоннинг  мактабга сабабсиз келмай қолганлиги тўғрисида ўқитувчисидан эшитган Нодира Абдуллаевани кўнгли  қандайдир хавфни сезгандай безовталаниб, шоша-пиша онасининг уйига қараб чопади.

Афсуски, Нодиранинг хавфсираши ўринли бўлиб чиқди. Онасининг уйини эшигини тақиллатиши натижа бермаган Нодира қўшниларини ёрдамга чақирди. Деразадан ичкарига кириб, ўз ўринларида жонсиз ётган 1966 йилда туғилган Н.Каримова ва унинг ўғли 2003 йилда туғилган Д.Абдуллаевни кўрган қўшнининг даҳшатдан нафаси ичига тушиб кетди.

Ҳодиса жойига етиб келган, тергов-тезкор гуруҳи ва суд-тиббий экспертизаси ходимлари она-боланинг ўлимига табиий газнинг тўлиқ ёнмаганлиги натижасида келиб чиққан ис газидан заҳарланиш сабаб бўлганлигини аниқлашди.

Азиз юртдошлар, хонадонларимизни куз-қиш мавсумига тайёрлар эканмиз, аввало мўрконларни тозалашни унутмайлик. Чунки инсон организми уйқу холатида ис газидан заҳарланиш жараёнини сезмайди, бу эса фожеа билан якунланиши мумкин.

 

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй