Ўхшатмагунча учратмас

admin | 06-10-2017 | 5646

Ўхшатмагунча учратмас

Хонқа туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, Х.З. 2007 йилда ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун судланиб жазо муддатини ўтаб чиққан эди. У орадан ўн йил ўтиб, 2017 йил 5 октябрь куни эски “хунари”ни қўмсаб қолди шекилли, ўзига ўхшаган бировнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган, Хонқа туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Р.А. ва 1984 йилда туғилган К.М.лар билан жиноий тил бириктириб, шу туманда яшовчи фуқаро Н.Хажиеванинг ўғлига тегишли нархи 650 000 сўмлик велосипедни уйи олдидан ўғирлаб, 150 000 сўмга сотиб юборишди. “Бели оғримаганнинг нон ейишини кўринг” деганлари рост экан, осонгина 150 000 сўмга эга бўлган учовлон зиёфатхўрлик қилишди.

Фуқаровий даъвогарнинг аризасига асосан суриштирув ишларини олиб борган ички ишлар органлари ходимлари мазкур жиноятни изи совимасдан фош этишди.

Улфатларини ўғирликка бошлаган “йўлбошчи” эхтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

   майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй