Эхтиётсизлик фожеа билан якунланди

admin | 07-10-2017 | 7520

Эхтиётсизлик фожеа билан якунланди

Хазорасп туманида яшовчи, 1956 йилда туғилган Х.Хусинов ўзига тегишли бўлган “Волга Газ-24” русумли автомашинасини 2017 йил 6 октябрь куни кечки пайтда, Питнак шаҳри худудидан оқиб ўтувчи Амударё қирғоғи бўйлаб бошқариб бораётганида, бошқарувни йўқотиши натижасида Амударёнинг баланд қирғоғидан пастга қулаб тушди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида автомашина ҳайдовчиси Х.Хусинов ва йўловчи 1954 йилда туғилган О.Махмудовлар олган жароҳатларидан шу ернинг ўзида вафот этишди, яна бир йўловчи 1950 йилда туғилган, Б.Бозоров оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй