Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

admin | 12-10-2017 | 2046

Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

Республикамизда хорижий давлатлар валютасининг эркин конвертациясини амалга ошириш мақсадида барча тижорат банкларида фуқаролардан чекланмаган миқдорда чет эл валюталари сотиб олиниши ва сотилиши йўлга қўйилганлигига бир ойдан ортиқ муддат ўтган бўлсада, айрим фуқаролар ханузгача чет эл валюталарининг ноқонуний савдоси билан шуғулланишга ҳаракат қилаётганликлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида аниқланмоқда.

Зеро, “Ноқонуний иш – келтирар ташвиш” дейди, доно ҳалқимиз.

Жумладан, 2017 йилнинг 23 сентябрь куни назорат тартибида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида,  Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, С.М таниши Боғот туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, О.Т. билан жиноий тил бириктириб, тадбирга жалб қилинган фуқарога бир АҚШ долларини 8200 сўмдан сотишга келишиб, жами 6500 АҚШ долларини 53300000 сўмга сотаётганларига қўлга олиндилар. Ушбу ноқонуний валютафурушларнинг ёнлари кўздан кечирилганида, улар яна 200 АҚШ доллари, 1 300 Россия рубли, 27000 Қозоғистон тенгеси ва 1500000 сўм пулларни келгусида ноқонуний равишда ўтказиш мақсадида сақлаб қўйганликлари маълум бўлди.

Бундан ташқари, 4 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Урганч шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ж.Д. уйи олдида 10000  АҚШ долларини 81000000 сўмга сотмоқчи бўлганида ушланди.

Шунингдек, 2017 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида, тадбирга жалб қилинган фуқарога 6000 АҚШ долларини 48900000 сўмга сотишга уринганида ушланган, 1965 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи, А.И.нинг ёнлари кўздан кечирилганида 6794 АҚШ доллари ва 1688000 сўм пуллар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, юқоридаги валюта қимматликлари жиноят иши бўйича ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлиги, ушбу валютафурушларга ноқонуний ишлари келтирган ташвиш, десак асло муболаға бўлмайди.

   майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй