Фуқаролик паспортлари топширилди

admin | 13-10-2017 | 5937

Фуқаролик паспортлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизда доимий яшаб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш истагини билдирган бир гуруҳ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Улар сафида  вилоятимизда яшаб келаётган 51 нафар шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиндилар.

2017 йил 13 октябрь куни ушбу фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тантанали йиғилишда иштирок этган мутасадди раҳбарлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган ушбу шахсларни ҳаётларидаги унутилмас ва қувончли лаҳзалар билан табриклаб, уларнинг келгусида ҳаётларида бахт ва омад тиладилар.

Фуқароликка қабул қилинганлар номидан сўзга чиққан Машарипова Нодира Сабуровна Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлигидан бениҳоя ҳурсандлигини, ушбу кунни интиқиб кутганлигини, Ўзбекистон Республикасига хизмат қилиш ўзи учун юксак шараф эканлигини, барчаси учун Президентга ўзи ва яқинлари номидан миннатдорчилик билдиришини айтиб ўтди.

    майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй