Оқ халатига “қора доғ” туширди

admin | 14-10-2017 | 8366

Оқ халатига “қора доғ” туширди

 

Бугунги кунда инсониятнинг бахтли хаёт кечириши учун тинчлик ва соғлиқ энг муҳим омиллардан бири эканлиги барчамизга аён бўлиб қолди.

- Инсон қандайдир касалликдан шифо истаб шифохонага борганида, шифокорнинг дастлабки учрашувдаёқ беморни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, у билан ўтказилган самимий сухбатнинг ўзи ҳам, ўша беморнинг тузалишга бўлган умидини оширади - дейди руҳшунослар.  

Дарҳақиқат шундай, бу кўпчилик инсонлар ўз бошидан кечирган жараён, аксинча шифокор беморни тузатиш ўрнига, шахсий бойлик орттириш йўлларини излаб, бемор ёки унинг яқинларидан таъмагирлик қилсачи...

Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида психиатр бўлиб ишловчи 1988 йилда туғилган А.Д. ҳам қайсидир маънода ўз соҳасининг билимдони, шу сабабли уни шу диспансернинг бўлимларидан бирига вақтинчалик мудир этиб тайинлашди. Аммо у ўзига билдирилган ишончни суистеъмол қилиб, шифохонада даволанаётган беморнинг турмуш ўртоғидан 400 000 сўм пул беришини талаб қилди.

 Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 2017 йил 6 октябрь куни фуқаро Б.Абдуллаевадан талаб қилинган миқдордаги пулни олаётган таъмагирнинг қилмиши фош этилди.

Ўзининг ноқонуний иши билан эгнидаги оқ халатига “қора доғ” туширган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй