Гиёҳфурушлар қўлга олинди

admin | 14-10-2017 | 5406

Гиёҳфурушлар қўлга олинди

 

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, эгаллаш, ўзга шахсларни истеъмол қилишга жалб этиш, етиштириш каби жиноятлари олдини олиш борасида ички ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар томонидан олиб борилаётган профилактик-тезкор тадбирлар натижасида сўнгги йилларда мамлакатимизда бу каби турдаги жиноятларнинг кескин камайишига эришилганлиги хеч кимга сир эмас.

Лекин шундай бўлсада, айрим нопок кимсалар ушбу тубанликка элтувчи йўлдан ханузгача ортга қайтмаганликлари ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида аниқланмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳрида яшовчи, илгари гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан, 1988 йилда туғилган Р.Ж. 2017 йил 9 октябрь куни Урганч шаҳри ҳудудида тадбирга жалб қилинган фуқарога 0,16 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини берган пайтида ушланиб, унинг ёнлари кўздан кечирилганида яна 11 бўлак қилиб қадоқланган жами вазни 1,42 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб қўйганлигини маълум бўлди.

Шунингдек, шу куни Гурлан туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, шу туманда яшовчи, 1983 йилда туғилган Х.С. вазни 1,1 грамм бўлган “марихуна” гиёҳвадлик воситасини тадбирга жалб қилинган фуқарога 200 000 сўмга сотаётганида ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

                              майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй