Фирибгарда инсоф бўлмайди

admin | 14-10-2017 | 6867

Фирибгарда инсоф бўлмайди

Урганч шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган А.Д. фирибгарликда устаси фаранг бўлиб чиқди. У 2014 йилнинг август ойида, “Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, фойдадан пулингизга устама бериб бораман” деб, Урганч шаҳрида яшовчи таниши, 1971 йилда туғилган Қ.Маликанинг ишончига кириб унинг 121 800 000 сўм пулларини қўлга киритди.

Орадан 3 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, фойдадан улуш у ёқда турсин, ўзининг берган пулини қайтариб ола билмаган Малика фирибгарнинг тузоғига тушганлигини билиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.

Олиб борилган суриштирув ишларидан кейин, фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 

                             майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходим


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй