Ножўя қилмиш қотилликка ундади

admin | 16-10-2017 | 6011

Ножўя қилмиш қотилликка ундади

 

Хонқа туманида содир бўлган ушбу машъум воқеа эшитган-кўрганни қалбини ларзага келтирди...

Хонқа туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган Х.Д. қизи, 1999 йилда туғилган, касб-хунар коллежи талабаси Ю.Д. 2017 йил 12 октябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги сабабли уни топишда ёрдам беришларини сўраб, туман прокуратурасига қилган мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тузилган тергов-тезкор гуруҳи томонидан қидирув-суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

Қидирув-суриштирув ишлари тезкор ходимларни аризагўйнинг укасини уйи томон етаклади. Уй ва унинг ёрдамчи хоналарини кўздан кечирган тезкор ходимлар уй полининг тагидан бўйин қисмидан буғиб ўлдирилган Ю.Д.нинг жасадини топишди.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида, ушбу қиз амакисининг уйига сув олиш учун келганида, амакисининг ўғли, ўзи билан бир коллежда таҳсил олувчи, 1999 йилда туғилган Ю.Ж. уйда бошқа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўз амакисининг қизини номусига тегиш мақсадида ташланганида, қиз унга қаршилик кўрсатиб, унинг жирканч ишини барчага маълум қилиб, шарманда қилишини айтиб, ёрдам сўраб бақирганлиги сабабли, ўзининг кирдикорини яшириш мақсадида қизни бўйнидан буғиб ўлдириб, жасадини полнинг тагига яширганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. 

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй