Темир йўлдаги бахтсиз ҳодиса

admin | 16-10-2017 | 2363

Темир йўлдаги бахтсиз ҳодиса 

Темир йўл кесишмаларини пиёда ёки бирон-бир турдаги механик транспорт воситаларида кесиб ўтаётганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлик лозимлиги, темир йўлларни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шундай бўлсада, темир йўлларда оғир оқибатли турли бахтсиз ҳодисаларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. 

Хазорасп туманида яшаган, 1989 йилда туғилган Қ.Бобур,              2017 йилнинг 14 октябрь куни тунги пайтда, Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни пиёда кесиб ўтишда эътиборсизликка йўл қўйиши натижасида, поезд уриб юборди ва олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди. 

Ҳурматли фуқаролар, бугунги кунда, аҳолининг узоғини яқин қилиш ҳамда улар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида турли йўналишларда тезюрар поездларнинг қатнови йўлга қўйилиши кутилаётганлиги сабабли темир йўлларимизда ҳаракатланаётган поездларнинг сони ва тезлиги сезиларли даражада ортади. Шу боис темир йўл кесишмаларида ва темир йўлларга яқин жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилсак, содир бўлиши мумкин бўлган турли бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади.

  майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими. 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй