Фожеали йўл-транспорт ҳодисаси

admin | 16-10-2017 | 2525

Фожеали йўл-транспорт ҳодисаси  

Ота-боболаримиз қадим-қадимдан иноқ қўшничилик тамойилига риоя қилиб, бир-бирига ҳар ишда кўмаклашиб яшаб келишган.

Урганч туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган М.Қурбанов ҳам     2017 йил 15 октябрь куни ўзига тегишли бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасида қўшниси, 1940 йилда туғилган, Б.Тожимовнинг шоли сомонини даладан уйига олиб келишда кўмаклашмоқчи эди.

Аммо, автомашинага сомон ортиш жараёнида, ҳайдовчи орқага ҳаракатланиш пайтида эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги боис, автомашина орқасида турган қўшнисини босиб ўтади, натижада, 77 ёшни қаршилаган, отахон олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими. 

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй