Ўлим сабаби - этил спиртидан заҳарланиш

admin | 18-10-2017 | 8446

Ўлим сабаби - этил спиртидан заҳарланиш

Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида оиласиз фақат ўзлари истиқомат қилган, ака-укалар 1961 йилда туғилган М.Рахимжон ва 1963 йилда туғилган И.Мурадларнинг 2-3 кундан буён кўча-кўйда кўринмай қолганлигидан шубҳаланган қўшнилари 2017 йил 17 октябрь куни ички ишлар бўлимига хабар беришди.

Олинган хабар асосида зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи аъзолари хонадон эшигини очиб киришгач, ака-уканинг ўз уйларида ўлиб ётганликларини аниқлашди.

Мурдаларнинг тани-баданида ҳеч қандай жароҳат излари йўқлиги сабабли, тезкор ходимларнинг диққатини шу ерда турган тиббиёт этил спиртининг бўшаган иккита пластик идиши тортди.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасидан кейин, тезкор ходимларнинг гумони асосли бўлиб чиқди, ака-укалар этил спиртидан заҳарланиши натижасида вафот этишганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими. 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй