ТАНЛОВГА МАРХАМАТ

admin | 04-11-2017 | 5053

«ТАНЛОВГА     МАРХАМАТ»

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА 2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

        

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти ҳамда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтига вилоятимизда яшовчи, умумий ўрта маълумотга эга ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг битирувчилари, шунингдек ҳарбий хизматни ўтаб келган ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёшларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ олий таълим муассасаларига ўрта таълим ёки ўрта махсус маълумотига эга, соғлиғининг ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси ИИВ олий таълим муассасаларида ўқиш учун, шунингдек кейинчалик ички ишлар органларида хизмат ўташга лойиқ деб топилган ҳамда конкурс танловини муваффақиятли топширган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ олий таълим муассасаларига олий маълумотли шахслар қабул қилинмайдилар.

Ўқишга қабул қилинувчи номзодларнинг ёши 17-23 ёшда бўлганлар.

Номзодларнинг чегара ёши ўқишга қабул қилиш йилининг 31 декабрига қадар ҳисобланади.

Номзодларнинг бўйи-басти эркаклар учун 170 см. ва аёллар учун 165 см.дан паст бўлмаслиги шарт.

 

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти ИИБ Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига ўзлари билан фуқаролик паспорти ҳарбий хизматга чақирув гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларни олиб келишлари шарт.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар 2017 йил 15 ноябрдан 2018 йил 15 февралга қадар қабул қилинади.

 

Манзил: Урганч шахар, Йўлдош Бобожанов кўчаси, 14 уй.   

  

Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй