Фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди

admin | 22-11-2017 | 794

Фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 21- ва 22-моддаларида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилиши, фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.

Кейинги бир йил ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бир неча фармонлари билан юзлаб ҳамюртларимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Бу эса уларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланишга кенг имконият яратмоқда. 

-Бугун мен ва оилам учун жуда қувончли кун, - дейди, хивалик Зулфия Ахмаджонова. Мен ҳам бошқа юртдошларим сингари ўзбек фуқаролигига эга бўлдим. Бу кунни 20 йил кутдим. 1994 йилда Қирғизистондан Хива туманига келин бўлиб келдим. Ҳозирда тумандаги фермер хўжаликларидан бирида фаолият олиб бормоқдаман. Оилам, фарзандларим учун юртимизда барча шарт-шароитлар етарли. Бундай бахт ва имконият учун юртбошимизга чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Энди яна ҳам катта ғайрат, шижоат билан меҳнат қилиб, Ватаним равнақига ҳисса қўшишга бутун борлиғимни бағишлайман. 

Маросимда Ўзбекистон фуқаролигига муяссар бўлган шовотлик Елена Сироватка, гурланлик  Нурпашша Джуманиязова, қўшкўпирлик Илхом Жуманиёзов, питнаклик Исмаил Нурметовлар ҳам ана шундай дил сўзларини изҳор этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 47 нафар ҳамюртларимизга фуқаролик паспорти топширилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқаролик паспортига эга бўлган юртдошларимиз, уларнинг яқин қариндошлари иштирок этдилар.

- Президентимиз ташаббуси билан юртимизда истиқомат қилиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган кўплаб инсонлар ҳаёти қувончга тўлмоқда, - дейди, Хоразм вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, майор Баҳодир Рахимов Ҳозирга қадар вилоятимиздан 159 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилди.

 Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими И.Собиров иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй