Ислоҳотлар – инсон манфаати учун

admin | 22-11-2017 | 952

Ислоҳотлар – инсон манфаати учун

Фуқароларни  тинч-хотиржам яшашлари, худудларда жиноят ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида давлатимиз томонидан қатор ислохотлар амалиётга тадбиқ этилаяпти.

Шу билан биргаликда ички ишлар тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида ходимларнинг хизмат ва иш шароитлари яхшиланди. Профилактика инспекторини махалланинг ички ишлар органидаги вакили сифатида фаолият кўрсатиши учун кенг ваколат берилди. Қолаверса Хоразм вилоятини жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудуга айлантириш, шунингдек Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган вилоятда хавфсиз туризм концепциясини амалиётга тадбиқ этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Махаллаларда ҳам жамоат тартибини сақлаш бўйича хамкорликда режа-дастурлар ишлаб чиқилди. Ўтган вақт ичида бу борадаги тажриба ўзини оқлади. Ҳусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 497 та махалланинг 198 тасида хеч қандай жиноят содир бўлмади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг жорий йил 20 октябрдаги топшириғи, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоят  ИИБнинг тегишли буйруқлари билан ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича қабул қиланган қарорга кўра амалдаги Урганч шаҳри ва Қўшкўпир тумани Ички ишлар бўлимлари куч ва воситалари ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, аҳоли сони, объектлар ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда 4 та секторга тақсимланди. Шунга асосан мазкур бўлинмалар фаолияти ҳуқуқий экспримент тариқасида республикада биринчи бўлиб вилоятимизнинг Урганч шахри ва Қўшкўпир туманларида амалиётга жорий этилди.  

Бунинг натижасида,  маҳаллий ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоатчилик институтлари ҳамкорлигида Урганч шаҳри ва Қўшкўпир туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги тизими жорий этилди.  

 Урганч шаҳри ва Қўшкўпир туманида ушбу тизимни амалиётга жорий этиш ва ички ишлар бўлим ва бўлинмаларини ташкил қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда ҳокимлик, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда тегишли давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида маънавий ва ижтимоий муҳит барарорлигини таъминлаш ҳамда улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш асосий вазифа қилиб белгилаб олинди.

Ўтказилган йиғилишда сўзга чиққанлар жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида яратилаётган ушбу қулайлик ва имтиёзлардан самарали фойдаланишларини таъкидладилар.

майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй