Хоразмда навбатдаги семинар-кенгаш

admin | 25-11-2017 | 6950

Хоразмда навбатдаги семинар-кенгаш

              2017 йил 25 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг барча минтақаларидаги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари таркибидаги махсус муассасаларнинг масъул ходимлари иштирокида республика семинар-кенгаши ўз ишини бошлади.

            Ушбу семинар-кенгашнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХваЖТСБ ҳамда Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти сўзга чиқиб,  семинар-кенгаш иштирокчиларини Хоразм воҳасига ташрифи билан қутлаб, семинар-кенгашда муҳокама қилинадиган соҳага оид янги қонун ва қонуности хужжатларини мукаммал ўзлаштириб олишларини ва келгусидаги хизмат фаолиятларида тўғри қўллашлари лозимлигини уқтириб ўтишди.   

           Семинар-кенгаш 26 ноябрь куни ҳам давом этади.

           Шунингдек, семинар-кенгаш қатнашчиларини Урганч ва Хива шаҳарларининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштиришлари ҳам кун тартибидан ўрин олган. 

 майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй