Қидирувдаги жиноятчилар ушланди

admin | 29-11-2017 | 6160

Қидирувдаги жиноятчилар ушланди 

1963 йилда Қўшкўпир туманида туғилган, К.Б. 2017 йилнинг август ойида хорижий давлатларнинг валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш жиноятини содир этганлиги учун жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангач, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида тергов органларидан яшириниб юрган эди, аммо ҳудудлардаги ички ишлар органлари ходимларининг ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар натижасида, ушбу “қочоқ валютафуруш” 2017 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ушланди.

Шунингдек, 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилиб, шаҳарнинг М.Улуғбек туманида яшаб келган А.Ф. 2017 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида безорилик жиноятини содир этиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида Россия Федерациясига қочиб кетган эди.

“Қочоқ безори” ўзининг ножўя қилмишлари унутилган бўлса керак деб ўйлаб, шундай бўлсада, эхтиёт чорасини кўриб, 2017 йил 26 ноябрь куни “Домодедова-Урганч” йўналиши бўйича самолётда Урганч халқаро аэропортига келиб қўнган пайтида, хушёр ва сергак ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олиниб, ҳибсхонага жойлаштирилди.

Ушбу шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича вақтинча тўхтатилган тергов харакатлари қайта тикланди.

 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй