Йўл қоидани ёқтиради.

admin | 29-11-2017 | 6722

Йўл қоидани ёқтиради.

Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”да ҳайдовчи бошқарувидаги автотранспорт воситаларини орқага бошқариш пайтида хавфсизлик чораларини кўриши, бунинг учун зарур бўлса бошқа шахсларнинг ёрдамидан ҳам фойдаланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

1956 йилда Хонқа туманида туғилиб, шу туманнинг Сарапаён қишлоғида яшаб келаётган И.Ў. 2017 йил 27 ноябрь куни тунги пайтда ўзига тегишли “Каптива” русумли автомашинасини орқага ҳаракатлантириш пайтида ушбу оддий қоидага амал қилмаганлиги натижасида автомашина орқасида бўлган ҳамқишлоғи, 1989 йилда туғилган Б.Бекзодни уриб юборади.

Бекзод олган тан жароҳатидан шифохонада вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, “Йўл қоидани ёқтиради” деб бежиз айтилмаган,   эътиборсизлик ва шошма-шошарлик оғир оқибатларни келтириб чиқаришини унутмайлик.  

 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй