Автомашиналар кўприк устида тўқнашишди

admin | 30-11-2017 | 7862

Автомашиналар кўприк устида тўқнашишди

Мустақиллик йилларида Хоразм воҳасини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи янги автомобил кўпригининг қуриб фойдаланишга топширилганлиги натижасида халқимизнинг азалий орзулардан бири рўёбга чиқди десак муболаға бўлмайди. Чунки ушбу кўприк нафақат Амударёнинг икки қирғоғини,  авваламбор дарёнинг икки қирғоғида яшовчи халқларни янада бирлаштирди.

Ҳар куни ушбу кўприк орқали турли русумдаги бир неча минг автомобиллар қатнови амалга оширилмоқда.

Кўприк орқали ўтар экансиз, шундоққина остингизда жўш уриб оқаётган дарёни кўриб, беихтиёр қалбингиз жўшиб кетади.

Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган, А.Е. 2017 йил 28 ноябрь куни эрталаб, ўзига тегишли “Ласетти” русумли автомашинада  Хоразм вилоятига келаётганида, айнан Амударё кўприги устида ҳайдовчининг кўнгли “мавж” уриб кетди шекилли, у бошқарувни эплай олмай, ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, элдоши, Қонликўл туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ғ.М.нинг бошқарувидаги “Лада Ларгус” русумли автомашина билан тўқнашув содир этди.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Ласетти” йўловчиси бўлган аёл тан жарохати олиб, шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй