Мақсад – хизмат самарадорлигини янада ошириш

admin | 30-11-2017 | 7360

Мақсад – хизмат самарадорлигини янада ошириш

Қайсики соҳа мутахассисининг оиласи тинч, турмуши обод бўлса унинг иш фаолиятида самарадорлик юқори бўлиши табиий ҳолдир.

Шуни инобатга олган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш Бош бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан худудларда хизмат олиб бораётган қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат ва турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш учун учрашувлар ўтказилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири 2017 йил 30 ноябрь куни Хоразм вилоятида ўтказилди. Учрашувга вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби, уларнинг оила аъзолари ва соҳа фахрийлари таклиф этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ва вилоят ИИБ масъул ходимлари иштирок этдилар ва нутқ сўзладилар.

Учрашув якунида хизматда юқори кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга ИИВ Қўриқлаш Бош бошқармаси бошлиғининг “Ташаккурнома”си топширилди.

    Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй