1 декабрь – Халқаро ОИСТга қарши кураш куни

admin | 01-12-2017 | 974

1 декабрь – Халқаро ОИСТга қарши кураш куни

ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) бутун дунёда энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шу сабабли БМТ томонидан инсониятни ушбу касалликдан сақлаш ва унга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида 1 декабрь санаси Халқаро ОИТСга қарши кураш куни сифатида эълон қилинган.

Ушбу сана муносабати билан Хоразм вилоятидаги барча мехнат жамоаларида, таълим муассасаларида касалликнинг олдини олиш ва унинг хавфига оид маълумотларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида учрашув ва тадбирлар ўтказилди.   

Ана шундай тадбирлар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хоразм Академик лицейида ҳам бўлиб ўтди.

Унда Академик лицей ўқитувчи-педагоглари ва ўқувчилари иштирок этишиб, тадбирга таклиф қилинган соҳа мутахассисининг фикр ва мулоҳазалари ҳамда тавсияларини диққат билан эшитиб, ушбу дарди бедаъво касалликдан сақланиш чораларини яна бир бор мукаммал ўргандилар.

Шунингдек тадбир иштирокчиларига ОИТС касаллиги тўғрисида тайёрланган хужжатли фильм ва суратлар намойиш этилди.

 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй