Беҳаёликни қўмсаган йўловчи

admin | 02-12-2017 | 7386

Беҳаёликни қўмсаган йўловчи

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган Қ.А. Россия Федерациясининг Москва шаҳрида қурилиш ишларида ишлаб юрган пайтида ўзи билан бирга ишловчи йигитларнинг уяли телефонидаги турли порнографик мазмундаги видеолавҳаларни томоша қилгач, у ушбу видеолавҳаларни  ўзининг уяли телефони хотирасига ўтказиб олди.

2017 йил 24 ноябрь куни Урганч ҳалқаро аэропортида хизмат олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Москва шаҳридан етиб келган самолёт йўловчиларини кузатаётган пайтида Қ.А.нинг ўзини беъжо тутиши шубҳа уйғотди.

Ушбу йўловчининг уяли телефони хотирасида сақланаётган материалларни кўздан кечирган ходимларнинг шубҳаси асосли эканлиги яъни беҳаёликни кўмсаган ушбу йўловчи ўзининг уяли телефони хотирасида жами 38 та, шулардан, 3 таси вояга етмаган шахслар тасвирланган порнографик мазмундаги видеолавҳаларни сақлаб  қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 130-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

        Ҳурматли юртдошлар, порнографик мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш учун жавобгарлик белгиланганлигини унутманг.

 Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй