Ҳамкорликдаги чора-тадбирлар ижобий самара бермоқда

admin | 05-12-2017 | 1020

Ҳамкорликдаги чора-тадбирлар ижобий самара бермоқда

  

        Хоразм вилоятини жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш тўғрисидаги вилоят ёшларининг 2017 йилнинг  21 августдаги мурожаатидан келиб чиқиб,   вилоят Хокимлиги, вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жамоат ташкилотлари, “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгаши ва ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган профилактик тадбирлар бугунги кунда ўзини ижобий самарасини бермоқда.

           Жумладан, 2017 йилнинг сентябрь, октябрь, ноябрь ойларида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг кескин камайишига эришилган бўлса, ноябрь ойининг 27 санасидан декабрь ойининг 3 санасигача бўлган даврни ўз ичига олган хафта давомида вилоят ҳудудида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

            Ҳамкорликдаги  профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй