Спорт соғлик гарови

admin | 06-12-2017 | 5770

Спорт соғлик гарови 

   Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўзларининг жисмоний тайёргарликларини ошириб бориш мақсадида доимий равишда спорт билан шуғулланиб келишади.

       Шунингдек ходимларнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш, синовдан ўтказиш мақсадида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

         2017 йилнинг 5-6 декабрь кунлари Хоразм вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, яъни вилоят Ички ишлар бошқармаси, Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси ва 82885-сонли ҳарбий қисм жамоалари  ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

     Қизғин ва дўстона ўтган ушбу спорт мусобақасида иштирок этган ходимлар ўзларининг юксак жисмоний тайёргарликка эга эканликларини намойиш этишди.

         Мусоқаба якунларига кўра МХХ вилоят бошқармаси жамоаси 1-ўринни, вилоят ИИБ жамоаси 2-ўринни, 82885-сонли ҳарбий қисм жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

                 

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй