Конституция – демократик янгиланишларнинг ҳуқуқий кафолати

admin | 09-12-2017 | 802

Конституция – демократик янгиланишларнинг ҳуқуқий кафолати

             Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб, 2017 йил 8 декабрь куни Хоразм вилояти ИИБда ўтказилган тантанали тадбирда шахсий таркиб ҳамда узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган бир гуруҳ  фахрли фахрийлар иштирок этишди.

           Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилганидан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг сана муносабати билан йўллаган байрам табригини тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди  ва хизматда юқори кўрсаткичларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  25 йиллиги муносабати билан таъсис этилган эсдалик нишонлари, навбатдаги ва биринчи махсус унвонлар, “Ҳаракатлар стратегияси” кўкрак белгиси тантанали равишда топширилди.

            Тақдирланганлар номидан сўзга чиққан ходимлар, қабул қилиб олган эсдалик нишонлари ва махсус унвонлари келгусидаги хизмат фаолиятларида зиммаларига янада катта масъулият юклашини билдириб ўтдилар.

            Фахрийлар номидан сўзга чиққан истеъфодаги полковник Қ.Алламов барчани ушбу қутлуғ байрам билан муборакбод этиб, фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун бошқарма раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

                          

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй