Бевақт отилган ўқ

admin | 10-12-2017 | 4569

Бевақт отилган ўқ

 

             Гурлан туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган В.Ж. ёшлигидан овчиликка қизиқиши боисми, вояга етиши билан ўзининг номига ов милтиғини қонуний тарзда расмийлаштириб олди.

             2017 йилнинг 9 декабрь куни овга чиққан ҳаваскор овчи, далада ов қилиб юрганида эхтиётсизлиги туфайли оёғи остидаги тошга қоқилиб, йиқилиши натижасида  қўлидаги ов милтиғи беҳосдан отилиб кетди ва “дайди ўқ”  эса ёнида юрган шериги қўшниси, 1998 йилда туғилган Қ.Боғбекнинг оёғига тегиб болдир суягига жароҳат етказди. Жабрланувчига зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

           Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

         Бугунги кунда ов мавсуми бошланганлигини инобатга олиб ҳаваскор овчиларимиздан, ов қуроллари ва уларнинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш вақтида белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.

                         

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй