Дугонасига фириб берди

admin | 13-12-2017 | 5906

Дугонасига фириб берди

           Асли Фарғоналик бўлган 1985 йилда туғилган А.М. илгари ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун судланган бўлишига қарамасдан, ҳалол ҳаёт кечириш ўрнига ўзининг эски қилиғини кўмсаб қолди.

       Чунки ушбу аёл Урганч шаҳрига келиб, шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида ишловчи 1983 йилда Б.Дилдора билан яқиндан танишиб олгач, унинг тилла тақинчоқларини кўриб, нияти бузилди.

         У 2017 йил 18 ноябрь куни Дилдорага тантанали маросимга бораётганлигини айтиб, тилладан ясалган занжир ва билакузугини  вақтинчалик фойдаланиш учун бериб туришини сўрайди.

          Тилла тақинчоқларини қўшқўллаб топширган дугонасининг соддадиллигидан қувониб кетган “қаҳрамон”имиз йўл ҳаражатлари учун қўшимча 50 000 сўм пул олишни ҳам унутмади.

           Шу куни ва эртасига тилла тақинчоқлари ва пулини қайтишини кутиб ўтирган Дилдорага синалмаган дугонаси “қорасини” кўрсатмади.

            Дилдоранинг ички ишлар органларига қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, уни “чув” тушириб кетган дугонасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

                          

                                                              Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй