Турли-хилдаги ҳуқуқбузарликлар ва кўнгилсизликларни олдини олишга барчамиз масъулмиз

admin | 15-05-2017 | 1514

Ов қуроли  билан муомала қилиш қоидаларига риоя қилиш турли хилдаги ноҳуш холатларни олдини олади

     “Профилактика куни” тадбирларини ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан ов қуролига эга бўлган фуқаролар ўртасида қуроллар билан боғлиқ салбий ва нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида Боғот туманидаги  “Маънавият” ва  “Ашхабот” маҳаллаларида учрашувлар ўтказилди.

   Ўтказилган учрашувда фуқаролар томонидан қуролларни сақланиши, олиб юрилиши ва улардан фойдаланиш, қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатномани амал қилиш муддатлари ўтиб кетмаганлиги ҳамда овчилик жамиятиниг аъзолик билетларини ўз вақтида тўлаб борилиши, қурол-яроғлар фақатгина фуқароларнинг доимий яшаш жойларида, ўқланмаган, бўлакланган ва ғилофга ўралган, ўқ-дорилардан алоҳида, темир сейфда, сейф қулфланган бўлиши, қурол ва қурол сақланадиган сейфнинг калитлари ишончли тарзда (шахсан қурол эгасида ёки хуфёна белгиланган жойларда) сақлананиши юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилди.

     Ушбу учрашувда фуқароларимизга ноқонуний равишда сақланаётган ўқ-отар қурол, ўқ-дори, портловчи модда ва материалларни ички ишлар идораларига ўз хохиши билан топширган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддасига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши тўғрисида ҳам тушунтирилиб ўтилди.

     Ўтказилаётган бундай тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг ўтган даври мабойнида 55 та ноқонуний сақланаётган қуроллар фуқаролар томонидан шаҳар-туман ИИБларига ихтиёрий равишда топширилишига эришилди.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй