“Одамфуруш” ҳибсда

admin | 11-12-2017 | 5040

“Одамфуруш” ҳибсда

             Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида одам савдоси жиноятига қўл урган аёлнинг қилмишига чек қўйилди.

              Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Б. Хоразмлик қизлардан келгусида БААнинг Абу-Даби шаҳрида шахвоний мақсадларда фойдаланиб бойлик орттириш мақсадида, таниши, бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликларида яшаётган, ўзбек миллатига мансуб аёл билан жиноий тил бириктириб, 2017 йилнинг ноябрь ойида Урганч шаҳрида яшовчи, 1994 йилда ва 1998 йилда туғилган қизларни алдов йўли билан “Урганч-Москва-Дубай” йўналишида жўнатишга тайёрлаётганида кирдикорлари фош этилди.

               Аёллик номига доғ тушириб, “одамфуруш”ликка қўл урган, А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эхтиёт чорасида сифатида қамоққа олинди.

              Шу ўринда, фуқароларимиздан хорижда пул топаман деб, нафсига қул кимсаларнинг домига тушиб қолманг деймиз.

              

                                                              Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй