Қидирувдаги жиноятчи ушланди

admin | 14-12-2017 | 7245

Қидирувдаги жиноятчи ушланди

 

           “Бир жиноят иккинчисига йўл очади” деган ибора тарихда бир неча бор ўз исботини топган.

           Янгиариқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, Амир Ҳамраев автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмасада,  2016 йилнинг октябрь ойида акасига тегишли автомашинани бошқариб, дастлабки ҳуқуқбузарликка йўл қўйган бўлса, ушбу автомашинада йўл транспорт ҳодисаси содир этиб, тан жароҳати олган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида бир нафар фуқаронинг вафот этишига яна бир фуқаронинг оғир даражада жароҳат олишига сабаб бўлувчи, кетма-кет қонунбузилиш холатларини содир этди.

           Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб бориш жараёнида, айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлганлиги, жабрланувчининг яқинларидан кечириб сўраётганлиги, муқим яшаш жойига эга эканлиги каби ҳолатлар инобатга олиниб, унга нисбатан гаров  эхтиёт чораси белгиланиб, гаров тариқасида умумий қиймати 3 000 000 сўмлик мол-мулки қабул қилинган эди.

            2016 йилнинг декабрь ойида жиноят ишининг дастлабки тергови тугалланиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун судга оширилганидан кейин, Амир Ҳамраев одил судловдан бўйин товлаб, жазодан қутулиб қолиш мақсадида Хоразм вилояти ҳудудидан чиқиб кетиб, номаълум жойларда яшириниб юрди.

              Амир Ҳамраевни қидириб топиш юзасидан вилоят ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида у 2017 йил 13 декабрь куни Хоразм вилояти ҳудудига қайтиб келиши билан  ушланиб, шу куннинг ўзидаёқ ҳибсхонага жойлаштирилди.

              Шу ўринда Амир Ҳамраев зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги учун гаровга қўйилган мулки давлат фойдасига ўтказилганлигини ҳам қайд қилиб ўтишни жоиз топамиз.

                                                                                                                      Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй