Иситмоқчи эди, ёниб кетди

admin | 30-12-2017 | 5321

Иситмоқчи эди, ёниб кетди

 

Янгибозор туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган, Н.Рахимованинг уйида 2017 йил 13 декабрь куни ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида келиб тушган хабарга асосан ҳодиса жойига етиб борган ёнғин ўчирувчилар эпикажи ушбу хонадонни тобора ўз домига тортиб бораётган оловни зудлик билан бартараф этишди.

Суриштирув жараёнида мазкур ҳодиса, гаражда турган ХОН-3025 русумли тракторни иситиш учун унинг тагига олов ёқиш натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик хонадон эгасига 80 метр квадрат том бостирмаси, шифер қопламаси ва албатта гараж ичида турган тракторнинг қисман ёниши миқдорида моддий зарар етказди.

Ҳурматли фуқаролар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Бу билан Сиз мол-мулкингизни ва энг асосийси хаётингизни бало-қазолардан асрайсиз.

 

                                                              Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй