Ўзганинг моли буюрмас

admin | 15-12-2017 | 6516

Ўзганинг моли буюрмас

Урганч шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Р.С. 2014 йилдан буён Урганч шаҳридаги оилавий поликлиникалардан бирида кадрлар бўйича нозир бўлиб ишлаб келаётган эди.

Ақлий камолотга етган ушбу аёл, нафақат ўзи балки ўзгаларни ҳам тўғри йўлга бошлаш ўрнига, сўнги пайтларда хизмат вазифаларини бажариш жараёнида ноқонуний бойлик орттириш пайига тушиб қолди, ушбу қабих нияти унга сира тинчлик бермасди.

Ҳамширалик мутахассислигига эга бўлган Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган, И.Юлдуз ушбу поликлиникага иш излаб келганини кўрган нозиримиз ноқонуний бойлик орттиришнинг айни мавриди келди, деб ўйлаб, бундай фурсатни қўлдан чиқармаслик учун, ишга жойлаб қўйишда ёрдам беришликни  ваъда қилиб, 600 АҚШ долларини талаб қилиб.

Кадрлар бўйича нозирнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан Юлдузнинг берган аризасига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётганида сири фош бўлган Р.С. нафақат касбига, аёллик номига ҳам доғ туширди.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  

      Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй