Зиёфат жанжал билан тугади

admin | 22-06-2017 | 13862

Зиёфат жанжал билан тугади

Ривоят қилишларича қадимда шаробни тайёрлаш учун экилган узум новдасининг тагига қўй, маймун, шер қонини қуйишган экан. Шу сабабли шаробни оз миқдорда истеъмол қилган шахс қўйдек юввош бўлиб, миқдорни ошириб бораверса, дастлаб маймунга ўхшаб турли томошалар кўрсатаркан, кейинчалик, шерлиги тутиб, ҳаммага ташланиб қоларкан.

Урганч шаҳрида содир бўлган ҳодиса “қахрамон”лари қанча миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганликларини, ҳодиса тафсилотини эшитиб, ўзингиз билиб олишингиз мумкин.

2017 йил 20 июнь куни, Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган М.Д. қўшниси 1977 йилда туғилган Р.Ж.ни уйига таклиф қилиб, зиёфат уюштирди. Дастлаб, бир-бирига   сихат-саломатлик тилаб қадаҳ “кўтарган” улфатлар зиёфат сўнгида бир-бирига ташланиб қолишди.

“Улфатлар” ўртасидаги олишув, бирисининг юзи ва бурни  жиддий жароҳатланиши, иккинчисининг елкаси жойидан чиқиши ва қўлининг бармоғи тишланиши билан якун топди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй