Армия ва ҳалқ бир оила

admin | 13-01-2018 | 98

Армия ва ҳалқ бир оила

  

             Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Хоразм вилоятида турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

             2018 йил 12 январь куни ушбу байрам муносабати билан “Армия ва ҳалқ бир оила” шиори остида марафон бўлиб ўтди. 

   

            Марафонда турли ёшдаги фуқаролар, Урганч шаҳридаги сержантлар таркибини тайёрлаш мактаби ҳамда “Темурбеклар мактаби” курсантлари қатнашдилар.

            Марафон ғолибларига ташкилотчи ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар, диплом ва кубоклар топширилди.

            Республикамиз байроғи ўрнатилган жангавор ва спорт техникаларининг марафонда иштирок этганлиги ва “Темурбеклар мактаби” курсантлари томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар иштирокчилар ва томошабинларга ғурур ва ўзгача завқ бағишлади.

 

             Ушбу байрам тадбирларини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлиги таъминлашга вилоят ички ишлар органларининг куч ва воситалари жалб қилинди. 

                        

                                                        Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй