Маҳорат дарслари ўтказилмоқда

admin | 13-01-2018 | 69

Маҳорат дарслари ўтказилмоқда

 

 

Маънан етук, билимли ва фидойи ходимлар ҳар бир соҳа тараққиётининг асосини ташкил этади.

Бугунги кунда ички ишлар органларида ҳам юқоридаги ҳислатларга эга ходимлар билан жамлаш борасида мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шу чора-тадбирлар доирасида Хонқа ва Янгиариқ туманлари ички ишлар бўлимлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари иштирокида, 2018 йил 13 январь куни Хонқа туманида амалга оширилган маҳорат дарсидан ҳам кўзланган асосий мақсад ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг касб маҳоратини ошириш, уларни қонунчиликдаги янгиликлар, ўзгартиш ва қўшимчалар билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Бугунги кунда вилоятдаги барча профилактика (катта) инспекторлари ўзлари хизмат қилаётган ҳудудларидаги хизмат уйларида истиқомат қилиб келаётганликлари сабабли, уларнинг маҳаллага даҳлдорлик ҳисси янада кундан-кунга ортиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда профилактика инспекторлари маҳалланинг ички ишлар органидаги вакилига айланмоқдалар.

Ўтказилган маҳорат дарсида ўзлаштирган билим ва тажрибаларимиз, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишимизда ҳамда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишимизда дастуруламал бўлиб хизмат қилади, -дейди Хонқа тумани ИИБ ҲПБ таянч пунктлари профилактика инспектори лейтенант Б.Қутлиев.

Маҳорат дарслари вилоятимиздаги барча ички ишлар органларида давом этади.

 

                                               Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй