Қидирув тадбирлари давом этмоқда

admin | 13-01-2018 | 6189

Қидирув тадбирлари давом этмоқда

Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан 2017 йил мобайнида қидирувда юрган жиноятчиларни ҳамда бедарак йўқолган шахсларни қидириб топиш  бўйича тегишли тезкор қидирув ишлари олиб борилди.

Жумладан, 2017 йилнинг 12 ойи мобайнида 264  нафар қидирувдаги шахслар ушланиб, уларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Ушланган шахслардан 160 нафарига 2017 йилда қидирув эълон қилинган бўлса, 104 нафари олдинги йиллардан буён қидирилаётган эди. 

Шунингдек, 2017 йил давомида вилоят бўйича 8 нафар бедарак йўқолган шахсларнинг барчаси олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида оиласи даврасига қайтарилган.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

 

подполковник М.Ачилов, вилоят ИИБ ходими.

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй