Байрамингиз муборак, азиз Ватан ҳимоячилари!

admin | 14-01-2018 | 4107

Байрамингиз муборак, азиз Ватан ҳимоячилари!

Мана бир неча кундирки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Хоразм вилоятида ҳам бу санага бағишланган асосий байрам тадбирлари 2018 йил 14 январь куни бўлиб ўтди.

Урганч шаҳрида ўтказилган байрам тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Спикери Н.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов, Хоразм вилояти Ҳокими И.М.Собиров ва вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг байрам табригини Хоразм вилояти Ҳокими ўқиб эшиттирди.

Шундан кейин сана муносабати билан тақдирланган ходимларга давлат мукофотлари, вилоят Хокимлигининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-майор П.Р.Бобожонов Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Э.Қазаковга “полковник” махсус унвонини, шунингдек бир гуруҳ фидойи ходимларга “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишонларини ҳамда ички ишлар органлари тарихида илк бора профилактика инспекторларининг бир гуруҳига навбатдаги “подполковник” махсус унвонларини топширди.

Харбий оркестр ва вилоятдаги таниқли санъаткорларнинг бадиий чиқишлари байрамга ўзгача шукух бағишлади.

Майор З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими.

 

 

\

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй