Эл осойишталиги йўлида

admin | 19-01-2018 | 366

Эл осойишталиги йўлида

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида 2018 йил 19 январь куни бошқарма бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмонов раислигида 2017 йил давомида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари полковник Р.М.Эргашев иштирок этди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йил давомида вилоят ҳудудида содир этилган умумий жиноятлар 22,5 фоизга камайганлиги қайд этилди.

Шундай бўлсада, ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган соҳавий хизматлар, бўлим ва бўлинмалар раҳбарларининг хизмат фаолиятлари танқидий кўриб чиқилиб, йўл  қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.    

 

подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй