26 июнь- Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

admin | 22-06-2017 | 15953

26 июнь- Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

БМТ томонидан 26 июнь – “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” деб эътироф этилган.

 Мустақиллик йилларида республикамиз миқиёсида гиёҳвандликка қарши кураш бир зум ҳам сусайтирилмасдан, пухта ўйланган режалар асосида олиб борилаётганлиги сабабли, аҳолимиз ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилувчилар сонининг камлиги халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътироф этиб келинмоқда.

Шундай бўлса, айрим фуқаролар, таркибида гиёҳванд воситаларини сақловчи ўсимликларни уйларининг томорқаларида яширинча экишга, етиштиришга, парваришлашга уриниш ҳолатларини, ўз келажагини ўз қўли билан барбод қилиш деб баҳоласак бўлади.

2017 йил 18 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Гурлан туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.У. ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигининг дала майдони чеккасига 2 туп каннабис ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган бўлса, 2017 йил 19 июнь куни Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида,  Урганч шаҳрида яшовчи, 1968 йилда туғилган, Б.М. ўз уйининг томороқасида 3 туп каннабис ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди.

Тақиқланган ўсимликлар, белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида йиғиштириб олиниб, иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилди.   

 

Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй