Тақдирини қиморга тикмоқчи бўлганлар...

admin | 26-01-2018 | 2501

Тақдирини қиморга тикмоқчи бўлганлар... 

Кундалик хаётда қимор ўйинларига муккасидан кетган шахсларнинг охир-оқибатда турли оғир ва ўта оғир жиноятларга ҳатто қотилликка қўл урган ҳолатлари тўғрисида эшитганмиз , гувоҳи бўлганмиз.

Шу боис мамлакатимизда қимор  ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш қонунга зид хисобланиб, бунинг учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Янгиариқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган А.О. тайинли бир ишнинг бошини тутмасдан, маҳалладошлари учун уйида қиморхона ташкил этишни маъқул кўрди.

2018 йилнинг 22 январь куни кечки пайтда, маҳалладошлари 1992 йилда туғилган Ф.Ғ., 1966 йилда туғилган А.Э., 1996 йилдаган О.Ш ва 1981 йилган Ш.Д. ларни уйига таклиф қилиб, уларга пул тикиб қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган “қиморхона соҳиби” қиморбозлардан ҳар бир ўйин учун 2 000 сўмдан  “чўтал”  (ҳақ) олиб боришни унутиб қўймади.

Аммо шу куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний қиморхона ва қиморбозларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Мазкур холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                        подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй