Мустақиллик меъмори

admin | 29-01-2018 | 2593

Мустақиллик меъмори

Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳар хафтанинг душанба кунлари ўтказиладиган “Маънавият ва маърифат” дарсларида давримизнинг долзарб муаммолари, шунингдек тарихда ўтган буюк шахсларнинг хаёт йўли ёритилган мавзулар доирасида маърузалар ўқилади. 

2018 йил 29 январь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарсида Урганч Давлат Университети ўқитувчиси В.Сапаев, Урганч шаҳридаги 8-сон умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Н.Элиева, 2-сон Академик лицейнинг 3-курс ўқувчиси Г.Исмоиловалар “Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида маъруза ва атоқли шоирларнинг шеърларини  ўқидилар.

Дарҳақиқат, маърузачилар томонидан қайд этилганидек,  Мустақиллик - Ўзбекистон халқининг тарихий ютуғидир. Чунончи, мустақиллик — юртимизда халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни туҳфа этган, миллий ғурур ва қадр-қимматни тиклаб, барчага ўзликни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган бебаҳо неъматдир.

Буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бошчилигида мустақиллик йиллари республикамизда амалга оширилган ислоҳотлар ва янгиланишларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Мамлакатимиз тубдан яхши томонга ўзгарди, шаҳар ва қишлоқлар чирой очди, одамлар ҳаёти яхшиланди. Ўзбекистон халқи ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида бемисл ўзгаришлар юз берди.

Шунингдек, йиғилишда намойиш этилган “Мустақиллик меъмори” деб номланган ҳужжатли фильм шахсий таркибда катта таассурот қолдирди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, истиқлол меъмори Ислом Абдуғаниевич Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига улкан ҳисса қўшган буюк шахс сифатида халқимиз қалбида мангу сақланиб қолади.

 

                                        подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй