Жиноятчиликка қарши кураш рағбатлантирилади

admin | 29-01-2018 | 1841

Жиноятчиликка қарши кураш рағбатлантирилади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 15-сонли қарори эълон қилиниб, унга асосан фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эндиликда қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда фуқаролар ва жамоат ташкилотлари рағбатлантирилиши мумкин:

-қасддан содир этилиши режалаштирилаётган ёки содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши ёхуд тўхтатиши;

-тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши натижасида жиноят содир этилишининг олди олиниши;

-қасддан содир этилаётган жиноятни тўхтатиши ва уни тўлиқ фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;

-фош этилмаган жиноят бўйича уни фош этишга кўмаклашувчи далилларни аниқлаши ёки уни содир этган шахслар ёхуд уларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши натижасида жиноятнинг фош этилиши;

-қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахснинг яширинган манзили ҳақида хабар бериши, уни ушлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;

-бедарак йўқолган шахс ҳақида берган маълумоти асосида унинг аниқланиши;

-аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиши ва уни бевосита амалга ошириши;

 

Фуқароларни пул маблағлари билан рағбатлантириш тегишли идоралараро комиссиялар томонидан қуйидаги миқдордаги тўловларни тўлаш йўли билан амалга оширилади:

-туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача;

-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро комиссиялари - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш бараваригача;

-Республика идоралараро комиссияси - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда.

 

Фуқаролар ушбу Низомда кўрсатилган ҳар бир тасдиқланган хабар учун мазкур   белгиланган рағбатлантириш миқдорининг:

-маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун  50 фоизигача;

-унча оғир бўлмаган жиноятлар учун - 75 фоизигача;

оғир жиноятлар учун - 100 фоизигача;

-ўта оғир жиноятлар учун - 150 фоизигача;

-қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам берганлиги учун фуқароларга бериладиган рағбатлантиришнинг миқдори, ушбу шахслар содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, юқоридагиларга мос равишда, 50 фоиздан 150 фоизгача пул маблағлари билан рағбатлантирилади.

 

 Қуйидагилар учун фуқаролар ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғалар билан тақдирланади:

-бедарак йўқолган шахсларни аниқлашда ёрдам кўрсатилиши;

-аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиш ва уни бевосита амалга оширилиши;

-жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларнинг амалга жорий этилиши;

-жамоат ташкилотлари мазкур Низомда кўрсатилган барча ҳолатлар бўйича ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Барча фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фаол иштирок этишларини сўраймиз.

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй